Logo

Ўзбекистонда инвестиция платформалари фаолиятини тартибга солувчи тизим жорий этилди

Январ 24, 2026. 12:18 • 54 сония

86
Ўзбекистонда инвестиция платформалари фаолиятини тартибга солувчи тизим жорий этилди

КИЕВ, 27 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонда инвестиция платформалари фаолиятини тартибга солувчи махсус ҳуқуқий тизим жорий этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Fixygen” нашрида қайд этилишича, янги тизим доирасида улушли инвестициялар, шериклик лойиҳалари, венчур ва пай лойиҳалари каби электрон форматлар жорий этилди. Муҳим жиҳати шундаки, бундай инвестициялар классик фонд бозоридан фарқли ўлароқ, қимматли қоғозлар чиқариш ва инвестиция воситачиларининг мажбурий иштирокини талаб этмайди.

Махсус ҳуқуқий режим иштирокчилари сифатида фақат Ўзбекистон резиденти бўлган юридик шахслар – инвестиция платформаси операторлари фаолият юритиши мумкин. Тасдиқланган талабларга кўра, мазкур платформалар инвестиция таклифларининг шаффофлигини таъминлаши, шартномаларни электрон шаклда тузиш ва барча ҳисоб-китобларни фақат номинал ёки эскроу-ҳисобварақлар орқали амалга ошириши шарт. Шунингдек, тизим инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва AML/SFT қонунчилигига риоя этиш бўйича қатъий механизмларга эга бўлиши белгиланган.

Ушбу янгиликнинг жорий этилиши бизнес учун молия манбаларини диверсификация қилиш билан бир қаторда, хусусий ва хорижий инвесторларнинг мамлакат иқтисодий лойиҳаларида иштирокини кенгайтиради. Инвестиция жараёнларининг рақамли каналларга ўтказилиши эса шаффофликни ошириб, тадбиркорлар ва инвесторлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш