Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Бельгия элчиси билан учрашди

Ноябрь 12, 2026. 20:25 • 48 сония

• 28
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Бельгия элчиси билан учрашди
“Дунё” АА олган сурат

ТОШКЕНТ, 12 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев бугун Бельгия элчиси Матиас Кенде билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашув давомида томонлар Афғонистондаги жорий вазият, шунингдек, Афғонистон йўналишида икки томонлама ҳамкорликнинг айрим масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек ўқинг

Матиас Кенде Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича ягона минтақавий позицияни шакллантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Учрашув конструктив руҳда ўтиб, Тошкент ва Брюссел ўртасидаги амалий мулоқотни янада ривожлантиришдан ўзаро манфаатдорлик тасдиқланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш