Исроил ОАВ: Ўзбекистон банк тизими халқаро стандартлар асосида изчил ривожланмоқда
Июль 31, 2025. 11:36 • 55 сония
• 71
ТEЛЬ-АВИВ, 1 август. /"Дунё" АА/. Исроилнинг нуфузли "Jerusalem Post" газетасида "Ўзбекистон банклари халқаро фаолликни оширмоқда" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолада бугунги рақамлаштириш ва глобал интеграция шароитида Ўзбекистон банк тизими халқаро стандартлар асосида изчил ривожланиб бораётгани ҳақида сўз боради.
"Улар орасида айниқса "Octobank" алоҳида ажралиб туради. У "Tenpay" (Tencent), "Mastercard", "Visa", "Bloomberg" ва "London Stock Exchange Group" каби етакчи компаниялар билан ҳамкорлик қилиш орқали ўзининг халқаро майдондаги имижини фаол шакллантирмоқда. Банк тўлиқ инглиз тилидаги рақамли инфратузилмага эга ва мунтазам равишда халқаро форумлар ҳамда рейтингларда иштирок этади", - деб ёзилади нашрда.
Шунингдек, газетада "Каpitalbank" ва "Hamkorbank"ларнинг ҳам халқаро миқёсда юқори фаоллик намойиш этаётгани, бир қатор йирик молиявий ташкилотлар, банклар ва тузилмалар билан изчил ҳамкорлик қилаётгани алоҳида урғуланган.
"Ўзбекистоннинг етакчи банклари орасида "Octobank" оммавий ахборот воситалари, рақамли инфратузилма ва тадбирларда иштирок этиш орқали ўзининг тизимли ва фаол стратегияни намойиш этмоқда. "Каpitalbank" эса истиқболли ривожланишни кўрсатмоқда. "Hamkorbank" ва "NBU" эса институционал тан олинишга алоҳида эътибор қаратмоқда", - деб хулоса қилинади мақолада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида
“AJP” нашри: 2025 йилдан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилди