Жанубий Кореянинг оммабоп "KBS" телеканали Ўзбекистоннинг машҳур сайёҳлик манзиллари ҳақидаги кўрсатувни суратга олди
Май 15, 2025. 12:38 • 44 сония
• 77
СЕУЛ, 15 май. /"Дунё" АА/. Жанубий Кореянинг етакчи медиа компанияларидан бири – "Korean Broadcasting System" (KBS) миллий телеканали вакилларининг Ўзбекистонга ижодий сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур ижодий сафар мамлакатимизнинг Жанубий Кореядаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Туризм қўмитаси билан биргаликда юртимизнинг сайёҳлик салоҳиятини янада кенг тарғиб этиш ва туристик йўналишларимизни оммалаштириш мақсадида ташкил этилди.
Ўзбекистонга сафар қилган Жанубий Кореянинг етакчи "KBS" телеканали ижодкорлари юртимиздаги машҳур сайёҳлик йўналишлари, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларининг қадимий меъморий ёдгорликлари, мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги замонавий кўнгилочар марказлар ва ўзбек миллий таомлари ҳақидаги махсус дастурни тасвирга олди.
Кўрсатув жорий йилнинг 7 июнь куни эфирга узатилади. Телевизион лойиҳа маданий ва сайёҳлик хусусиятига эга бўлиб, кореяликларни Ўзбекистоннинг экотуризм, гастрономик, зиёрат, тоғ ва ландшафт туризми салоҳияти билан яқиндан таништиради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида