"Next Leaders" журнали: Ўзбекистон халқаро алоқалар учун стратегик марказга айланмоқда
Июль 17, 2025. 16:09 • 2 дақ
• 63
РИМ, 17 июль. /"Дунё" АА/. Италиянинг "Forbes" халқаро нашрлар тармоғига кирувчи "Next Leaders" журналида Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг маслаҳатчиси Марко Фарчи билан суҳбат чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ялпи ички маҳсулотнинг 6,5 фоизга ўсиши, инфратузилмага катта сармоя киритилиши ва аҳолининг жуда ёш қатлами фоизи кўплиги билан Ўзбекистон шиддат билан халқаро муносабатларнинг стратегик марказига айланмоқда", – деган маслаҳатчи Марко Фарчи.
Унинг айтишича, бир вақтлар ёпиқ мамлакат бўлган Ўзбекистон бугун Европа ва Осиё орасидаги стратегик марказга – бизнесни халқаролаштириш учун энг истиқболли платформалардан бирига айланди.
Нашрда Марко Фарчи бир вақтнинг ўзида Италия-Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бошқаруви аъзоси ҳам бўлиб, икки давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда бир кишининг дунёқараши, малакаси ва жасорати қандай ҳал қилувчи роль ўйнашига мисол бўла олиши қайд этилади.
Интервью давомида унинг юртимиздаги фаолияти, Италия ва Ўзбекистон ўртасидаги таълим соҳасидаги муносабатлар, шу йўналишдаги йирик лойиҳаларни амалга оширишдаги фаол иштирок ҳақида сўз борган.
"Илмий дипломатия агробизнес сектори, рақамлаштириш, технологик билимлар алмашинуви ва иқлим ўзгаришига қарши кураш каби кенг кўламли лойиҳаларнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланди", – дейилган суҳбатда.
Марко Фарчига кўра, халқаролаштириш – бу фақатгина савдо-сотиқ эмас, балки мулоқот, ишлаб чиқариш, бошқарув ва шахсий билимларни ўзида жамлайдиган маданий жараёндир.
Нашрда италиялик мутахассис давлат муассасалари, университетлар ва бизнес ўртасида мулоқот ва ҳамкорликка катта ҳисса қўшаётгани таъкидланган.
"Бугун унинг олдида икки муҳим вазифа турибди. Биринчиси, Тошкент билан муносабатларни мустаҳкамлаш, иккинчиси Италияни ишончли ва стратегик жиҳатдан муҳим ҳамкор сифатида тақдим этиш", – дейилади "Next Leaders" журналида босилган интервью хулосасида.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида