Logo

Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилиши Афғонистон ОАВ нигоҳида

Май 19, 2025. 10:37 • 2 дақ

96
Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилиши Афғонистон ОАВ нигоҳида

КОБУЛ, 19 май. /"Дунё" АА/. Афғонистоннинг марказий "TOLO news" телеканали ва сайтида Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилишига бағишланган телерепортаж ва мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Уларда Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти марказида 19-21 май кунлари Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги минтақавий ўзаро боғлиқликка бағишланган Термиз мулоқотининг биринчи саммити бўлиб ўтиши маълум қилинган.

Термиз мулоқотида Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги ва хусусий сектор вакилларидан иборат делегация иштирок этиши хабар қилинган.

"Ушбу мулоқотдан кўзланган мақсад Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, минтақалараро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатини баҳолаш бўйича мунозара ва фикр алмашиш учун кўп томонлама платформа яратишдан иборат", – дейилган материалларда.

"Марказий Осиё давлатлари ҳамда Россия нефть ва газ ресурсларига бой янги бозорлар изламоқда. Шунингдек, Жанубий Осиё давлатлари катта энергия танқислигига дуч келмоқда ва буни Афғонистон ҳамкорлигисиз амалга ошириш мумкин эмас", – дея иқтисодий эксперт Абдул Носир Рештиа фикрларидан иқтибос келтирилган нашрларда.

Қайд этилишича, Афғонистон Савдо-саноат палатаси Термиз саммитини Марказий ва Жанубий Осиё минтақасини ўзаро боғлашда мамлакатнинг мавжуд салоҳиятидан фойдаланиш учун муҳим имконият деб билади.

"Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ташқи ишлар вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган Термиз мулоқоти форумида Марказий ва Жанубий Осиё, Европа, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Осиё-Тинч океани минтақаси, АҚШ ва Яқин Шарқдан 200 нафар вакил қатнашади", – дейилади "TOLO news" манбаларида.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш