Logo

"Казинформ" ХАА: Ўзбекистон аҳолисини ҳаво ифлосланиши ҳақида хабардор қилиш бошланади

Февраль 27, 2024. 19:29 • 38 сония

88
"Казинформ" ХАА: Ўзбекистон аҳолисини ҳаво ифлосланиши ҳақида хабардор қилиш бошланади

ОСТОНА, 28 февраль. /"Дунё" АА/. Қозоғистоннинг "Казинформ" халқаро ахборот агентлиги "Ўзбекистон аҳолисини ҳаво ифлосланиши ҳақида хабардор қилиш бошланади" сарлавҳали мақола эълон қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Агентликнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда 1 мартдан чанг бўрони содир бўлаётганда ва атмосфера ҳавосида майда заррачалар белгиланган меъёрдан юқори бўлгани аниқланганда аҳолини огоҳлантириш амалиёти жорий этилади.

"Бу Шавкат Мирзиёевнинг 21 февралдаги "Ўзбекистон — 2030" стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармонида кўзга тутилган", ‑ дейилади мақолада.

Қайд этилишича, шунингдек, март ойидан бошлаб ўлчами 500 метр квадрат ва ундан ортиқ бўлган қурилиш объектларида, унга кириб-чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш бўйича мажбурий талаблар жорий этиш топширилган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш