Logo

Норвегия ОАВ Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг юксалиши ҳақида ёзмоқда

Август 08, 2025. 10:56 • 2 дақ

72
Норвегия ОАВ Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг юксалиши ҳақида ёзмоқда

ОСЛО, 8 август. /Дунё" АА/. Норвегиянинг "Geopolitika" журналида "Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг юксалиши: мулоқотдан умумий мақсад сари" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар беради "Дунё" АА мухбири.

Унда Марказий Осиё давлатлари стратегик ҳаракатлар эркинлиги ва яқинроқ минтақавий ҳамжиҳатлик имкониятларини мавҳум амбиция сифатида эмас, балки ўзлари дуч келаётган умумий чақириқ ва имкониятларга амалий жавоб сифатида фаол ўрганаётгани таъкидланган.

"Марказий Осиё давлатлари минтақавий хавфсизлик, иқтисодий интеграция ва маданий алмашинув масалаларини ҳал этишнинг кўп томонлама механизмларини таклиф қилувчи Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилоти каби тузилмалар доирасида ҳамкорлик қилади. Бундан ташқари, кейинги йилларда Марказий Осиё давлатларининг ташқи сиёсати, айниқса, ташқи шериклар билан муносабатларда янада яққол мувофиқлаштириш ва минтақавий ёндашувни намоён этмоқда. Бу Марказий Осиё ва асосий глобал ўйинчилар ўртасида мулоқот учун кўп томонлама форматларнинг пайдо бўлишида намоён бўлмоқда", – дейилган мақолада.

Нашрда ёзилганидек, ҳар бир давлат ўз суверенитети ва ташқи сиёсатдаги устуворликларини сақлаб қолган бўлса-да, минтақавий бирдамлик тобора мураккаблашиб бораётган геосиёсий муҳитда овоз ва таъсирни кучайтириши ҳақида тушунча кучаймоқда. Бу ўзгариш минтақавий ўзига хосликни шакллантириш бўйича кенгроқ ишларга мос келади ва умумий муаммоларни биргаликда ва халқаро ҳамкорлар билан ҳамкорликда ҳал қилиш энг яхшиси деган прагматик тушунчани акс эттиради.

Муаллиф таъкидига кўра, Ўзбекистон Афғонистон билан конструктив ҳамкорликни ривожлантиришда етакчи ўрин тутади. Ўзбекистон Афғонистонга фақат хавфсизликка таҳдид сифатида қараш ўрнига, минтақавий ривожланиш бўйича ҳамкор сифатидаги салоҳиятига эътиборини қаратди.

Мақола хулосасида, "Ушбу ҳамкорлик руҳи давом этар экан, Марказий Осиё беқарор геосиёсий муҳитда фаоллиги ва барқарорлигини мустаҳкамлашда давом этади", – деб ёзилган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш