Ўзбекистон ва Қатар маданият соҳасида 5 йиллик ҳамкорлик битимини имзолади

Сентябрь 10, 2026. 11:30 • 2 дақ

173
Ўзбекистон ва Қатар маданият соҳасида 5 йиллик ҳамкорлик битимини имзолади

АР-РИЁЗ, 10 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ислом ҳамкорлик ташкилотининг “OIC States Broadcasting Union” порталида Қатар музейлари ва Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ўртасида 5 йиллик битим тузилгани ёритилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда қайд этилишича, ушбу ҳужжат Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш учун узоқ муддатли институционал замин яратишга қаратилган.

 Битимни Қатар Халқаро ҳамкорлик бўйича давлат вазири, Қатар музейлари Васийлик кенгаши аъзоси Мариам бинт Али Ал Миснад ҳамда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Кенгаши раиси Гаянэ Умерова имзолади.

Шунингдек ўқинг

Қатар музейлари Васийлик кенгаши раиси шейха Ал-Маясса бинт Хамад бен Халифа Ал Тани ушбу ташаббус икки мамлакат мутахассисларининг биргаликда таълим олиши ва фаолият юритиши учун кенг имкониятлар очишини таъкидлади.

Мақолада маълум қилинишича, ушбу битим Қатарнинг маданий дипломатияси ва “Маданий йиллар” ташаббуси доирасига киради. Ҳужжат арт-резиденциялар ва рассомлар алмашинуви дастурлари, қўшма кўргазмалар, дизайн, ҳунармандчилик, мода, кино, мусиқа ва пазандачилик санъатини ривожлантириш, шунингдек, ислом маданий меросини сақлаш ва ҳимоя қилишни қамраб олади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш