Пекинда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди

Сентябрь 10, 2026. 12:30 • 2 дақ

44

ПЕКИН, 10 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз элчихонаси томонидан Хитойдаги ватандошлар иштирокида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб байрам тадбири ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ватандошлар” жамоат фонди билан ҳамкорликда ўтказилган маросимда Хитой олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар, ушбу мамлакатда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ва вақтинча бўлиб турган юртдошларимиз иштирок этди.

“Мустақил Ўзбекистон – ғурурим, ифтихорим” шиори остида ўтган тадбирнинг очилиш қисмида мамлакатимиз давлат мадҳияси янгради. Барча иштирокчилар Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги байрами билан самимий қутланди.

Йиғилганларга Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, хорижий сармоялар оқимининг ўсиши, туризм соҳасидаги янгиланишлар ҳамда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган тизимли ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар алоқалар жадал ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек ўқинг

Мустақиллик барча сиёсий-ҳуқуқий кафолатларни ўзида мужассам этиб, жамиятимизда тинчлик, инсон қадри, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда беқиёс таянч бўлиб хизмат қилаётгани урғуланди. Амалга оширилаётган барча ўзгаришлар марказида инсон қадрини улуғлаш, фаровон ҳаётни таъминлашдек инсонпарвар ғоялар ётгани ва бу жараёнда ёшларнинг иштироки муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

Таъкидланганидек, бу каби маънавий-маърифий ва байрамона учрашувларнинг мунтазам ўтказилиши хориждаги ватандошларни бирлаштиришга ҳамда уларнинг ватанга бўлган меҳр-муҳаббатини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Тадбир доирасида ватандошлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Юртдошларимиз турнирда билим ва зукколигини намойиш этиб, фаол иштирок этдилар ҳамда ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Байрам дастури ўзбек миллий таомлари тортиқ қилиниши ва куй- қўшиқлар билан давом этди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Анвар Ғаниев томонидан жонли ижро этилган дилрабо тароналар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият ва байрамона руҳ бағишлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш