Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги Бонн шаҳрида тантанали нишонланди

Сентябрь 10, 2026. 11:00 • 2 дақ

70
Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги Бонн шаҳрида тантанали нишонланди

БОНН, 10 сентябрь. /“Дунё” АА/. Бонн шаҳрида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Германия ва Ўзбекистоннинг маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари, дипломатик корпус, жамоат ташкилотлари ҳамда ватандошлар иштирок этди.

Мазкур байрам тадбири юртимизнинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Германия–Ўзбекистон “Бонн–Бухоро” жамияти ва Бонн халқ университети ҳамкорлигида ташкил этилди.

Учрашувда Янги Ўзбекистон, унинг бой маданий мероси, эришган ютуқлари ҳамда Германия билан ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек ўқинг

Бонн шаҳри мэри Николь Унтерзеех Ўзбекистон халқини мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этди. У Бонн ва Бухоро ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда маданиятлараро мулоқотни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.

Мамлакатимизнинг Франкфурт-Майн шаҳридаги бош консули Мираншоҳ Раупов қатнашчиларни байрам билан қутлаб, Ўзбекистон–Германия ҳамкорлигини гуманитар, маданий ва ёшлар соҳаларида янада кенгайтириш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Тадбир давомида Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси, сайёҳлик салоҳияти, мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар ва амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида тақдимот намойиш этилди. Шу билан бирга, анъанавий ўзбек миллий таомларига бағишланган тақдимот бўлди. Бу меҳмонларга Ўзбекистоннинг миллий ошхонаси, кулинар анъаналари ва маданий мероси билан яқиндан танишиш имконини берди.

Бонн ва Бухоро ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларига бағишланган мулоқотда туризм, ёшларнинг жамият ҳаётидаги роли ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига тўхталиб ўтилди. Иштирокчиларнинг Бонн шаҳрида Бухоро ёшлари иштирокида ёшлар конференциясини ўтказиш ташаббусига алоҳида қизиқиш уйғотди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш