Покистон ОАВ: Самарқандда ўтказиладиган Халқаро биродарлашган шаҳарлар форумига тайёргарлик авжида
Июль 23, 2026. 14:30 • 2 дақ
• 166
ИСЛОМОБОД, 23 июль. /“Дунё” АА/. Покистоннинг етакчи “Global News Pakistan” ва “Pakistan In The World” нашрларида жорий йилнинг 24–25 июль кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро биродарлашган шаҳарлар форумига бағишланган мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Нашрларда қайд этилишича, ушбу форум Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорлигини кенгайтириш, шаҳарлар ўртасидаги шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда халқ дипломатиясини ривожлантириш учун муҳим халқаро майдонга айланади.
Мақолаларда таъкидланишича, форум дастуридан Ўзбекистон ва хорижий давлатлар шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция, соҳавий панель сессиялари ва давра суҳбатлари, шунингдек, биродарлашган шаҳарлар ўртасида меморандум ва битимларни имзолаш маросимлари ўрин олган.
Бундан ташқари, иштирокчиларга халқ дипломатияси ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган тақдимотлар намойиш этилади. Хорижий делегациялар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар, Самарқанднинг тарихий-маданий диққатга сазовор жойлари бўйлаб танишув экскурсиялари, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудларининг инвестициявий, туристик ва маданий салоҳиятини акс эттирувчи кўргазмалар ташкил этилади.
“Global News Pakistan” бўлажак форум турли мамлакатлар шаҳарлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва тажриба алмашиш учун муҳим платформа бўлишини таъкидлади.
“Pakistan In The World” нашри ушбу форум турли давлатлар шаҳарлари ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш ва халқаро шерикликни кенгайтиришга хизмат қилишини алоҳида қайд этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси