Тошкент шаҳрининг сайёҳлик салоҳияти Украина ОАВ диққат марказида
Август 28, 2025. 07:02 • 56 сония
• 42
КИЕВ, 28 август. /"Дунё" АА/. Украинанинг "Kyiv Diplomatic" журналида "Рассвет" нашри ходимларининг Тошкент шаҳрига ижодий сафарига бағишланган мақола чоп этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Афсонавий Ипак йўли бўйида жойлашган Ўзбекистон ўзига хос маданий мероси билан машҳур. Мамлакатнинг Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарлари ўзининг тарихий мероси билан ном қозонган бўлса, пойтахт Тошкент шаҳри эса ўзида замонавийликни уйғунлаштиргани билан хорижий сайёҳларни мафтун этиб келмоқда.
"Тошкент шаҳрининг Чиғатой мавзесида миллий таомлар ва тандирдан янги узилган янги ноннинг ҳиди уфуриб туради. Нонлар тандирда пиширилади, устига кунгабоқар уруғлари сепилиб, қаймоқ, асал ёки мевалар билан тақдим этилади, – дейилади нашрда.
Қайд этилишича, меҳмонлар гўшт расталари, қуритилган мевалар ва ҳунармандчилик маҳсулотлари сотиладиган Чорсу бозорига ҳам ташриф буюришлари мумкин. Айниқса, ўзининг сифати ва мазаси билан ажралиб турган бодом ва писталар кишида катта таассурот қолдиради.
"Сафар якуни ижодий жамоа аъзолари Тошкент шаҳридаги машҳур "Беш қозон" ресторанига борди. Бу ерда катта қозонларда ёғ, пиёз, гўшт, сабзи ва гуручдан тайёрланадиган палов пиширилади. Ўзбек паловининг таъми сизга унутилмас таъмни тақдим этади", – деб якунланади мақола.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида
“AJP” нашри: 2025 йилдан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилди