“Q8 Press”: I Халқаро ислом цивилизацияси форумида илгари сурилган ташаббуслар тинчлик, шериклик ва тарихий-маданий меросни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Июль 16, 2026. 14:30 • 2 дақ

49
“Q8 Press”: I Халқаро ислом цивилизацияси форумида илгари сурилган ташаббуслар тинчлик, шериклик ва тарихий-маданий меросни мустаҳкамлашга хизмат қилади

АЛ-КУВАЙТ, 16 июль. /“Дунё” АА/. Кувайтнинг “Q8 Press” нашрида I Халқаро ислом цивилизацияси форуми якунларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда қайд этилишича, форум ислом цивилизацияси меросини ўрганиш, асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқадиган муҳим тадбирга айланган. Унинг асосий натижаси сифатида мазкур йўналишдаги глобал ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган, ўнта халқаро ташаббусни қамраб олган Тошкент декларациясининг қабул қилингани бўлди.

Ушбу декларация доирасида халқаро ташкилотлар, илмий муассасалар, музейлар, кутубхоналар ва тадқиқот марказларини бирлаштирувчи Жаҳон ислом цивилизацияси альянсини ташкил этиш назарда тутилган.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, ислом цивилизацияси меросининг жаҳон рақамли реестри ва кутубхонасини яратиш, халқаро мукофот, жамғарма, энциклопедия ҳамда музейлар уюшмасини таъсис этиш режалаштирилган. Бундан ташқари, 2030 йилгача мўлжалланган қўшма “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ҳам декларациянинг муҳим ташаббусларидан бири сифатида белгиланган.

“Q8 Press” нашрининг ёзишича, анжуманда илгари сурилган ташаббуслар шерикликни ривожлантириш, тарихий-маданий меросни асраб-авайлаш, тинчлик, ўзаро ҳурмат ва маданиятлараро мулоқот қадриятларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш