“Российская газета”: Тошкентнинг янги Замонавий санъат маркази очилди
Сентябрь 14, 2026. 14:30 • 2 дақ
• 51
МОСКВА, 14 сентябрь. /“Дунё” АА/. “Российская газета” нашрида Тошкент шаҳрида яқинда очилган Замонавий санъат маркази ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Тошкент қандай қилиб бутун дунё кўз олдида замонавий санъат марказига айланмоқда” сарлавҳали ушбу мақола янги марказ меъморчилиги ва унинг Ўзбекистонда замонавий санъатни ривожлантиришдаги ўрнига бағишланган.
Мақолада ушбу мажмуанинг ўзига хослиги эътироф этилган. Бинонинг учинчи қаватида майдончалар ва боғларга эга жамоат ҳовлилари кўзда тутилган бўлиб, улар мулоқот ва учрашувлар учун қулай макон яратади.
Марказнинг турли мамлакатлар рассомларини бирлаштирган “Hikmat” (“Ҳикмат”) номли илк кўргазмасига алоҳида эътибор қаратилган. Тақдим этилган асарлар орасида Нари Уорд, Тариқ Кисвансон ва Кимсужи каби ижодкорларнинг лойиҳалари ўрин олган.
Мақолада марказ рассомлар ва созандалар учун устахона ҳамда студияларни ўз ичига олган арт-резиденцияга айланиши таъкидланган.
Муаллифлар параллел равишда ўтказилаётган лойиҳалар, жумладан, дизайнер Моҳамед Беншаллалнинг кўргазмасига ҳам эътибор қаратган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси