“Sabah”: Ўзбекистон Президенти Денизлидаги фожиали автоҳалокат муносабати билан Туркия етакчисига ҳамдардлик билдирди
Июнь 01, 2026. 14:55 • 1 дақ
• 102
АНҚАРА, 1 июнь. /“Дунё” АА/. Туркиянинг нуфузли “Sabah” газетасида Ўзбекистон Президентининг Туркия етакчисига йўллаган ҳамдардлик мактуби ҳақида хабар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Нашрда қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёев 31 май куни Денизли–Айдин автомагистралида содир бўлган фожиали автоҳалокатдан сўнг Туркия Президентига таъзия мактуби йўллаган. Ҳодиса оқибатида саккиз киши ҳалок бўлиб, 30 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Мақолада Ўзбекистон етакчиси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилгани ҳамда юз берган фожиа муносабати билан турк халқига ҳамдардлик изҳор этгани таъкидланган.
Туркия оммавий ахборот воситалари бу ҳамдардликни икки мамлакат ўртасидаги дўстона ва қардошлик муносабатларининг ёрқин ифодаси сифатида баҳоламоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




