Ўзбекистон Жаҳон чемпионати олдидан Канада ва Нидерландия билан ўйнайди
Июнь 01, 2026. 11:55 • 2 дақ
• 107ЭДМОНТОН, 1 июнь. /“Дунё” АА/. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Канадага қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашуви олдидан Эдмонтон шаҳрига етиб келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Канададаги нуфузли “Yahoo News” электрон порталида ёзилишича, Эдмонтондаги “Commonwealth Stadium” стадионида ўтказиладиган ушбу ўртоқлик баҳси Канада миллий терма жамоасининг 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионати олдидан муҳим тайёргарлик вазифасини ўтайди. Шу билан бирга, ушбу учрашув Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳам футболчиларнинг жисмоний ва функционал ҳолатини баҳолаш имконини беради.
Ўзбекистон миллий жамоасини Эдмонтонда истиқомат қилаётган ватандошлар ва маҳаллий ўзбек жамоатчилиги тантанали равишда қарши олди. Футболчилар журналист ва мухлислар билан мулоқот давомида учрашувга тайёргарлик жараёни, Жаҳон чемпионатидаги мақсад ва режалари ҳақида фикр билдиришди.
Хусусан, терма жамоа аъзоси Аббосбек Файзуллаев Канада ва Нидерландия терма жамоаларига қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувлари ҳақида сўз юритди. У миллий жамоанинг Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёни ва олдига қўйилган вазифалар хусусида ҳам тўхталиб ўтди. Шунингдек, мухлисларнинг меҳр-эътибори ва қўллаб-қувватлаши футболчилар учун катта руҳий куч ва қўшимча мотивация бўлаётганини таъкидлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 июнь куни Канадага қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Шунингдек, вакилларимиз 8 июнь куни Нью-Йорк шаҳридаги “Icahn Stadium” стадионида Нидерландия терма жамоасига қарши Жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик ўйинини ўтказади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

“Echo Świdwina” газетаси: Ўзбекистон – тарихий мерос ва замонавий ислоҳотлар уйғунлигида тараққий этмоқда

Покистон ОАВ: Тошкент Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг иккинчи йиғилишига ҳозирлик кўрмоқда







