Швеция таҳлил маркази Ўзбекистондаги сўнгги ўн йиллик ислоҳотларини юқори баҳолади
Сентябрь 04, 2026. 17:00 • 2 дақ
• 53
СТОКГОЛЬМ, 4 сентябрь. /“Дунё” АА/. Швециянинг “Agenda Nexus” таҳлил маркази томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги ҳамда Ўзбекистондаги охирги ўн йилликдаги ислоҳотларга бағишлаб мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Шавкат Мирзиёев — Шарқ Ренессанси етакчиси” сарлавҳали мақолада сўнгги ўн йилдаги ўзгаришлар, иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, давлат бошқаруви, суд тизими ва ташқи сиёсат тўлиқ қамраб олингани таъкидланган.
Нашрда қайд этилишича, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг реал ўсиши 2024 йилдаги 6,7 фоиздан сўнг, 2025 йилда 7,7 фоизни ташкил этди.
Мактабгача таълим қамрови 78 фоизга етди, сўнгги ўн йилда 1,5 миллионга яқин қўшимча ўқувчи ўрни яратилди, олий ўқув юртлари талабалари сони эса тахминан 1,6 миллион кишига етди ва уларнинг ярмидан кўпини хотин-қизлар ташкил этади.
“Agenda Nexus”да ёзилишича, келгуси ўн йиллик учун белгиланган вазифалар орасида таълим ва касбий кўникмаларни ривожлантириш, камида 10 та ўзбек университетини дунёнинг топ-1000 талик рейтингига киритиш алоҳида кўрсатиб ўтилган.
Иқтисодий режаларда 450 миллиард доллар хорижий инвестицияларни жалб этиш ва 2030 йилга бориб иқтисодиёт ҳажмини 300 миллиард долларга етказиш кўзда тутилган.
Муаллиф Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига алоҳида тўхталиб, у минтақанинг тарихий мероси асосида халқаро илмий ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш майдонига айланиши мумкинлигини таъкидлаган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси