“UA.News” АА: Ўзбекистон 2030 йилга бориб ЯИМ ҳажмини 300 миллиард долларга етказмоқчи

Сентябрь 04, 2026. 15:00 • 2 дақ

45
“UA.News” АА: Ўзбекистон 2030 йилга бориб ЯИМ ҳажмини 300 миллиард долларга етказмоқчи

КИЕВ, 4 сентябрь. /“Дунё” АА/. Украинанинг “UA.News” ахборот агентлигида Ўзбекистон Президентининг мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда қайд этилишича, Янги Тошкент ҳудудида бўлиб ўтган байрам тадбирида давлат раҳбари томонидан иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳит, қонун устуворлиги, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ва ташқи сиёсат соҳаларини қамраб олувчи еттита миллий дастур эълон қилинди.

Иқтисодий ва ижтимоий мақсадлар ҳақида сўз борганда, келгуси 10 йилда 450 миллиард доллар хорижий инвестицияларни жалб этиш ва 2030 йилга бориб ЯИМ ҳажмини 300 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, саноатда 2 миллионта юқори даромадли иш ўрни яратиш, стартаплар, венчур капитали ва сунъий интеллектни устувор йўналиш сифатида ривожлантириш назарда тутилган.

Таълим соҳасида 6 ёшли болаларни тайёрлов таълими билан тўлиқ қамраб олиш, 1 миллион ёшни даромади юқори касбларга ўргатиш ва камида 10 та олийгоҳни топ-1000 таликка киритиш, шунингдек, сув тежовчи технологияларни барча экин майдонларида жорий этиш каби мақсадлар белгиланган.

Мақолада Янги Тошкент шаҳри лойиҳасига алоҳида тўхталиб, у 20 минг гектар майдонни эгаллагани ва 2 миллион аҳолига мўлжаллангани ёзилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш