Қирғизистон ОАВ: Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида савдо ва кооперацияни рағбатлантириш бўйича алоҳида дастур қабул қилинди
Июль 16, 2025. 09:55 • 59 сония
• 78
БИШКЕК, 16 июль. /"Дунё" АА/. Қирғизистоннинг оммабоп "Аlliance-press.kg" ахборот-таҳлилий порталида "Ўзбекистон ташаббуслари икки томонлама ва кўп томонлама форматларда ҳамкорликни фаоллаштиради" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолада давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 2-4 июль кунлари Озарбайжонга амалга оширган давлат ташрифи тафсилотлари қаламга олинган.
"Ўзбекистон Президентининг Озарбайжонга давлат ташрифи арафасида Хива шаҳрида биринчи Парламентлараро форум, Бокуда эса Ҳудудлар форуми бўлиб ўтди. Андижонда биринчи ректорлар форуми ташкил этилди. Ўзбекистонда "Озарбайжон" боғи ва ноёб "See Breaze" сайёҳлик мажмуаси бунёд этиш лойиҳалари устида фаол иш олиб борилмоқда. Ташриф кунлари Боку шаҳрида "Ўзбекистон" боғи қурилишига старт берилди ва Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонасининг янги биноси очилди", – деб ёзган муаллиф.
Шунингдек, давлат ташриф доирасида ўтказилган музокаралар чоғида икки томонлама савдо ва инвестициялар ҳажмини яқин йилларда 1 миллиард долларга етказиш бўйича қўшма чора-тадбирлар юзасидан келишиб олингани таъкидланган.
"Савдо ва кооперацияни рағбатлантириш бўйича алоҳида дастур қабул қилинди. Икки томонлама ҳамкорлик самарадорлигини ошириш мақсадида қўшма инвестиция компанияси фаолияти кенгайтирилади, янги форматлар – Тадбиркорлар кенгаши ҳамда Саноат ва иқтисодий зоналар форуми ташкил этилади", – дея қайд этилган мақолада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида