Logo

Польша ОАВ: Сўнгги 8 йилда Янги Ўзбекистонда 113 миллиард доллар миқдорида хорижий инвестиция ўзлаштирилди

Сентябрь 05, 2025. 09:50 • 55 сония

26
Польша ОАВ: Сўнгги 8 йилда Янги Ўзбекистонда 113 миллиард доллар миқдорида хорижий инвестиция ўзлаштирилди

ВАРШАВА, 5 сентябрь. /"Дунё" АА/. Польшанинг "Eurogospodarka.eu" электрон нашрида "Сўнгги 8 йилда Янги Ўзбекистонда 113 миллиард доллар миқдоридаги хорижий инвестиция ўзлаштирилди" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Халқаро валюта жамғармасининг сўнгги хулосаларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсиш суръатларини намоён қилмқода, – деб ёзган муаллиф. – Бюджет ва ташқи савдо балансларининг яхшиланиши, валютa захираларининг етарли даражада сақланиши конструктив ислоҳотларнинг самарадорлигини тасдиқлайди. Мамлакатда амалга оширилаётган бозор иқтисодиётига ўтиш сиёсати ва давлат-ташаббускорлик уйғунлиги Янги Ўзбекистонни бунёд этишга хизмат қилмоқда".

Маълум қилинишича, 2017–2024 йиллар давомида мамлакатга киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 113 миллиард доллардан ошди. Индустриализация жараёнлари ва экспортга йўналтирилган сиёсат туфайли Ўзбекистон экспорт географиясини 186 мамлакатгача кенгайтирди. Хомашё экспортидан тайёр маҳсулот ва хизматлар экспортига ўтиш ҳисобига экспорт ҳажми ўсиб бормоқда, бу эса миллий брендларнинг халқаро бозорларда тан олинишига олиб келмоқда.

"Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган қонунчилик ислоҳотлари ва давлат функцияларининг қисқартирилиши тадбиркорлик фаолиятини енгиллаштирди. Халқаро ташкилотлар ва рейтинг агентликлари томонидан ҳам мамлакатдаги ислоҳотлар ижобий баҳоланмоқда", – дея урғуланган нашрда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш