Ўзбекистон ва Корея Республикаси ташқи ишлар вазирликлари ўртасида бўлиб ўтган сиёсий маслаҳатлашувлар Жанубий Корея ОАВ диққат марказида
Март 28, 2024. 12:57 • 58 сония
• 128
СЕУЛ, 28 март. /"Дунё" АА/. Жанубий Корея матбуоти 25 март куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларни кенг ёритмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Хусусан, мамлакатнинг етакчи босма нашридан бири — "The Korea Herald" газетасида босилган ушбу мавзудаги мақолада ёзилганидек, Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов ва Корея Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Чонг Бён Вон бошчилигида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги 16-сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.
"Маслаҳатлашувлар чоғида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари таҳлил қилинди, — дейилади материалда. — Шунингдек, иқтисодиёт, инфратузилма, энергетика, мудофаа саноати, соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот технологиялари ва атроф-муҳит каби турли соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштиришга доир масалалар муҳокама қилинди".
Таъкидланишича, сиёсий маслаҳатлашувлар доирасида икки томон ҳам асосий хом ашё, хусусан, нодир металларни етказиб бериш занжирларини мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини билдирдилар ва бу йўналишдаги ҳамкорликни давом эттириш ниятларини таъкидладилар.
"Маслаҳатлашувлар натижасида ҳар икки томон келгусида стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, етакчилар ва юқори даражадаги алмашувларни кенгайтириш бўйича интилишларини тасдиқладилар", — деб ёзган "The Korea Herald".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида
“AJP” нашри: 2025 йилдан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилди