Кувайт ОАВ: Ал-Кувайтда бугун "Ўзбекистон – Ипак йўлининг дурдонаси" мавзусида туризм форуми бўлиб ўтади
Июль 08, 2025. 07:30 • 3 дақ
• 73
АЛ-КУВАЙТ, 8 июль. /"Дунё" АА/. Кувайтнинг етакчи оммавий ахборот воситалари Ўзбекитон сайёҳлик салоҳиятини кенг ёритишда давом этмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Хусусан, ушбу давлатнинг "Times Kuwait" газетаси "Ўзбекистон – Ипак йўлининг дурдонаси": туризм форуми Кувайт-Ўзбекистон муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилади", "Q8 Press" электрон нашри эса "Ўзбекистон ва Кувайт: туризм соҳасидаги янги уфқлар" сарлавҳали мақолаларни ўз ўқувчилари эътиборига тақдим қилди.
Мазкур мақолалар Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев билан суҳбат асосида тайёрланган. "Бугунги кунда жаҳон туризми жадал ривожланиб бораётган бир пайтда, мен фахр билан айтишим мумкинки, Ўзбекистон халқаро туризм майдонида фаол иштирокчи сифатида майдонга чиқмоқда. Бой маданий ва тарихий меросимизни намойиш этиш билан бирга, биз изчил очиқлик сиёсати, глобал ҳамкорликка тайёрлик ва туризм индустриясини ривожлантиришга инновацион ёндашувни намойиш этмоқдамиз", – деган Қўмита раиси.
Қайд этилишича, ушбу стратегиянинг энг ёрқин мисолларидан бири Ал-Кувайт шаҳридаги элчихона ташкил этилаётган Ўзбекистон-Кувайт туризм форумидир. Ушбу тадбир Кўрфаз минтақасидаги асосий ҳамкорларимиздан бири билан икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва туризм соҳасида алоқаларни кенгайтириш йўлидаги муҳим қадамдир.
Умид Шодиев таъкидига кўра, форум давомида бир қанча муҳим тадбирларни ўз ичига олган бой ва динамик дастур тайёрлаган: "Ўзбекистон – Ипак йўлининг дурдонаси" расмий тақдимоти, В2В ва G2В форматларида бизнес музокаралар ҳамда Ўзбекистоннинг туризм имиджини ҳар томонлама тарғиб этишга қаратилган кенг кўламли "Road Show" тадбири шулар жумласидандир.
"Ўзбекистон – Ипак йўли гавҳари" мавзусидаги чуқур тарихий ҳақиқатни акс эттирувчи тақдимот дастурининг ўзига хос жиҳати бўлади. Самарқанд, Бухоро ва Хива каби шаҳарлари асрлар давомида цивилизациялар ўртасида кўприк, билим, санъат ва савдо марказлари бўлиб хизмат қилган. Тақдимот доирасида маданий-маърифий, зиёрат, гастрономик, экологик ва тиббий туризмнинг ноёб йўналишларини кўрсатилади", – деб ёзилган нашрларда.
Қувайт ОАВ анжуман доирасида Ўзбекистондаги ЮНEСКО томонидан тан олинган жойлар, ўзбек миллий ошхонасининг энг сара таомлари ва маҳаллий ҳунармандларнинг ютуқлари намойиш этилишини хабар қилган.
"Форумнинг бизнес таркибий қисмига катта аҳамият берамиз. В2В форматидаги учрашувлар давомида Ўзбекистоннинг етакчи туроператорлари, меҳмондўстлик сектори ва авиакомпаниялар вакиллари Кувайтдаги ҳамкасблари билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб боради. Бу тўғридан-тўғри шартномалар тузишни осонлаштиради ва туристнинг эҳтиёжларига мослаштирилган қўшма тур пакетларини ишлаб чиқишга ёрдам беради. G2В учрашувлари, ўз навбатида, идоралараро ва ҳукуматлараро масалаларни муҳокама қилиш учун платформа бўлиб хизмат қилади", – дея Умид Шодиевнинг сўзларидан иқтибос келтирилган материалларда.
Кувайт нашрлари, шунингдек, форум дастуридан ўрин олган "Road Show" ҳақида ҳам батафсил маълумот берган.
Мақолалар "Ўзбекистон Туризм қўмитаси раисининг "Кувайтлик сайёҳлар учун бизнинг эшикларимиз доимо очиқ, уларни ҳақиқий маданий саёҳатга таклиф қиламиз. Ўзбекистонга ташриф буюрган ҳар бир меҳмон нафақат тарихий жойлар таассуроти билан, балки чинакам шарқона меҳмондўстлик, маънавий боғлиқлик ва маданиятимизга чуқур ҳурмат билан кетишларини истаймиз", – деган сўзлари билан якунланган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида