Санкт-Петербургда Ўзбекистоннинг спорт туризми салоҳияти тақдим этилди
Октябрь 16, 2026. 18:00 • 57 сония
• 123
САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 16 октябрь. /“Дунё” АА/. Бош консулхона кўмагида Ўзбекистон Спорт вазирлиги ва Санкт-Петербург шаҳри Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ўртасида видеоконференция ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Унда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда “ProRun.Uz” вакиллари иштирок этди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг йирик югуриш лойиҳалари –“Samarkand Marathon” ҳамда “Тошкент ярим марафони” – тақдим қилинди. Санкт-Петербург Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Владимир Фациевич-Слинченко Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёрлигини билдириб, маҳаллий югурувчилар делегациясини республикамиздаги тадбирларга юборишини маълум қилди.
Учрашув якунида томонлар 2027 йилга мўлжалланган спорт тадбирлари режалари билан алмашиш бўйича келишувга эришдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси