Ўзбек тили байрами арафасида соҳага оид китоблар тақдимоти ўтказилди

Октябрь 16, 2026. 19:15 • 2 дақ

• 77
Ўзбек тили байрами арафасида соҳага оид китоблар тақдимоти ўтказилди
Ўзбек тили байрами арафасида соҳага оид китоблар тақдимоти ўтказилди

ТОШКЕНТ, 16 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан янги нашр этилган адабиётлар тақдимотига бағишланган маърифий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 Унда “O‘zbek tilining o‘quv imlo lug‘ati”, “O‘zbek tilining omonimlar lug‘ati”, “O‘zbekiston toponimlarini hosil qiluvchi atamalarning izohli lug‘ati” каби тилимизга оид қатор адабиётлар дипломатлар меҳнат жамоасига таништирилди.

Тадбир доирасида сўзга чиққанлар давлат тилини илмий асосда ўрганиш, янги луғатлар ва қомусий нашрларни яратиш, миллий адабий меросимизни кенг тарғиб этиш борасидаги ташаббусларнинг аҳамиятига урғу беришди.

Шундан сўнг иштирокчилар эътиборига “Тил миллат кўзгуси, уни асрайлик” номли видеоролик намойиш этилди.

Шунингдек ўқинг

Китоблар тақдимотининг илмий-маърифий қисмида луғатларнинг ўзбек тили лексик бойлигини ўрганиш, сўзларнинг маъно хусусиятларини фарқлаш ҳамда улардан оғзаки ва ёзма нутқда тўғри фойдаланишдаги ўрни алоҳида қайд этилди.

Ушбу нашрларнинг миллий адабий меросимизни чуқур ўрганиш, ўзбек тилининг бой имкониятларини кенг жамоатчиликка етказиш ва ёш авлоднинг маънавий дунёқарашини бойитишдаги аҳамияти таъкидланди.

Тақдимот Ўзбек тили байрами куни муносабати билан вазирликда ташкил этилаётган тадбирлар туркумида алоҳида ўрин эгаллади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш