Logo

Венгриянинг Дебрецен шаҳридаги юртдошларимиз учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди

Апрель 28, 2025. 18:59 • 37 сония

127
Венгриянинг Дебрецен шаҳридаги юртдошларимиз учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди

ДЕБРЕЦЕН, 28 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон дипломатлари томонидан Венгриянинг Дебрецен шаҳридаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сайёр қабул чоғида Дебрецен шаҳрида вақтинча ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг яшаш шароитлари ва иш жойлари ўрганилди. Иш вақтида хавфсизлик қоидаларига амал қилиш белгиланган қоидаларга риоя қилиш зарурлиги қайд этилди.

Ватандошларимизнинг фуқаролик паспортини янгилаш, ҳайдовчилик гувоҳномаси учун маълумотнома олиш ва бошқа мавзуларга доир мурожаатлари ўрнатилган тартибда ҳал этилди. Шунингдек, юртдошларимизга қийин вазиятга тушиб қолган тақдирда элчихона консуллик бўлимига мурожаат қилиш ва онлайн консуллик хизматларидан фойдаланиш тартиблари тушунтирилди.

Мулоқот чоғида Венгриядаги ўзбекистонликлар ўртасида футбол бўйича "Элчихона кубоги" турнирини ўтказиш таклифи қўллаб-қувватланди.

Сайёр қабулдан сўнг, Дебрецен шаҳрида таҳсил олаётган ҳамюртларимиз ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш