ТИВ ҳузуридаги Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил марказига янги раҳбар тайинланди
Январ 10, 2024. 10:27 • 36 сония
• 1882
ТОШКЕНТ, 10 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил марказига Санжар Валиев раҳбарлик қилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

48 ёшли Санжар Валиев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ташқи алоқалар хизматида ишлаб келган. Шунингдек, узоқ йиллар давомида Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида, шунингдек, мамлакатимиздаги бошқа таҳлил марказларида ташқи сиёсат масалалари бўйича тадқиқот ишларини олиб борган.
У немис ва инглиз тилларини билади.
Санжар Валиев 2019-2023 йилларда Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил марказига раҳбарлик қилган Дониёр Қурбонов ўрнига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил маркази 2016 йилда ташқи сиёсат, халқаро сиёсий ва иқтисодий алоқалар соҳасида кенг қамровли тадқиқотлар олиб бориш мақсадида ташкил этилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистоннинг янги элчиси Дания Қиролига ишонч ёрлиқларини топширди
UNWTOнинг 50 йиллик тарихида ташкилотни илк бор аёл киши бошқаради
Ўзбекистоннинг Туркияга янги тайинланган элчиси Анқарага етиб келди
Ўзбекистон элчиси Олий Мажлис Сенати қўмитаси раиси этиб тайинланди
Ўзбекистон элчиси Финляндия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди