Ўзбекистоннинг Минск шаҳридаги элчихонасида “Ёшлар куни” доирасида ватандош талабалар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Ноябрь 16, 2026. 18:00 • 56 сония

• 25
Ўзбекистоннинг Минск шаҳридаги элчихонасида “Ёшлар куни” доирасида ватандош талабалар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Ўзбекистоннинг Минск шаҳридаги элчихонасида “Ёшлар куни” доирасида ватандош талабалар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Ўзбекистоннинг Минск шаҳридаги элчихонасида “Ёшлар куни” доирасида ватандош талабалар билан очиқ мулоқот ўтказилди

МИНСК, 16 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонасида “Ёшлар билан мулоқот куни” доирасида Беларусь олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. 

Жумладан, Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети, Миллий техника университети ҳамда Давлат авиация академиясида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Шунингдек ўқинг

Очиқ ва дўстона руҳда ўтган мулоқот чоғида талабалар ўқиш жараёни, яшаш шароитлари ва кундалик турмуш тарзи ҳақида сўзлаб бердилар ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Ёшларга хорижда бўлиш қоидаларига қатъий риоя қилиш, билим ва касбий салоҳиятни ошириш ҳамда ватан тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиш юзасидан зарур тавсиялар берилди. Шунингдек, элчихона билан кейинги ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш