Ташқи ишлар вазирлигининг таҳлилий бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Декабрь 20, 2023. 09:26 • 44 сония

• 1362
Ташқи ишлар вазирлигининг таҳлилий бошқармасига янги раҳбар тайинланди

ТОШКЕНТ, 20 декабрь. /«Дунё» АА/. Шуҳратжон Йигиталиев Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Стратегик таҳлил ва ташқи сиёсатни режалаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Дипломат 47 ёшда. У Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Франциянинг Страсбург университетини тамомлаган.


Шунингдек ўқинг

Меҳнат фаолияти давомида мамлакатимизнинг етакчи таҳлилий тузилмаларида, жумладан, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида, шунингдек, Туркиядаги элчихонада турли лавозимларда ишлаган.


Шуҳратжон Йигиталиев Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Фаррух Турсунов ўрнига тайинланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш