Қозоғистонда 2026 йил “Рақамлаштириш ва сунъий интеллект йили” деб эълон қилинди
Январ 07, 2026. 09:51 • 31 сония
• 387
ТОШКЕНТ, 7 январь. /“Дунё” АА/. Қозоғистон Президенти 2026 йилни “Рақамлаштириш ва сунъий интеллект йили” деб эълон қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Казинформ” халқаро ахборот агентлиги маълумотларига кўра, аввалроқ Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ўзининг Янги йил табригида 2026 йилни Рақамлаштириш ва сунъий интеллект йили деб эълон қилиниши ҳақида айтиб ўтган эди.
“Мен келгуси йилни Рақамлаштириш ва сунъий интеллект йили деб эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилдим, – деди Қозоғистон Президенти. – Илғор технологияларнинг жорий этилиши мамлакатнинг барча соҳалардаги салоҳиятини ошириш имконини беради”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси