Озарбайжон Президенти давлат ташрифи билан 23-24 август кунлари Ўзбекистонда бўлади

Август 21, 2026. 19:45 • 2 дақ

111
Озарбайжон Президенти давлат ташрифи билан 23-24 август кунлари Ўзбекистонда бўлади
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат

ТОШКЕНТ, 21 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев 23-24 август кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.

Саммит кун тартибидан Ўзбекистон – Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, ишбилармон доиралар ва ҳудудлар ўртасидаги кооперацияни чуқурлаштириш, транспорт-транзит соҳасидаги имкониятлардан самарали фойдаланиш, фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш масалалари диққат марказида бўлади.

Шунингдек ўқинг

Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашадилар, кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қиладилар.

Музокаралар якунида салмоқли ҳужжатлар тўпламини имзолаш ҳамда қатор иқтисодий ва гуманитар лойиҳаларни ишга тушириш кўзда тутилган.

Қайд этиш жоизки, айни кунларда Ўзбекистонда икки мамлакат ҳудудлари форуми ҳамда бошқа қўшма тадбирлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш