Ўзбекистон Президенти 23-24 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади
Ноябрь 22, 2026. 15:20 • 1 дақ
• 27
ТОШКЕНТ, 22 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг таклифига биноан 23-24 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф дастурига мувофиқ, Амман шаҳрида олий даражадаги музокаралар, икки мамлакат расмийлари ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес форуми ва бошқа тадбирлар ўтказилади.
Бўлажак музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон – Иордания муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Хусусан, тўқимачилик, тоғ-кон ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика каби устувор соҳалардаги шерикликни ривожлантириш, шунингдек, маданий-гуманитар алоқалар ва сайёҳлик алмашинувларини фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Музокаралар якунлари бўйича бир қатор ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси