Хитойда Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳиятига бағишланган бизнес-форум ўтказилди

Июнь 03, 2026. 09:55 • 2 дақ

9
Хитойда Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳиятига бағишланган бизнес-форум ўтказилди

ФОШАНЬ, 3 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси дипломатлари томонидан саноат, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритаётган компаниялар иштирокида мамлакатимизнинг инвестициявий салоҳиятига бағишланган бизнес-форум ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Фошань шаҳар Халқаро савдони рағбатлантириш қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда иштирокчиларга мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ўсиш суръатлари, ҳудудларнинг инвестициявий ва экспорт салоҳияти, инвесторлар учун яратилган ҳуқуқий кафолатлар, шунингдек, амал қилаётган имтиёз ва преференциялар тизими ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда амалга ошириш учун таклиф этилаётган истиқболли савдо-иқтисодий ва инвестициявий лойиҳалар юзасидан тақдимотлар ўтказилди.

Шунингдек ўқинг

Хитой томони мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳот ва янгиланишларни юқори баҳолаб, хорижий инвесторлар учун яратилган қулай ва ишончли бизнес муҳити, визасиз тартибнинг жорий этилгани, икки мамлакат ўртасидаги тўғридан-тўғри авиақатновлар сонининг ортиши савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада фаоллаштиришга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади.

Форум якунида Фошань шаҳрида фаолият юритаётган етакчи корхоналар вакилларидан иборат бизнес-миссиянинг шу йил июнь ойининг учинчи декадасида Ўзбекистонга амалий ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш