“Al Jazeera”: Ўзбекистондаги халқаро медиа-форумда ўнлаб мамлакатлардан 250 га яқин вакил қатнашмоқда
Август 28, 2026. 17:30 • 2 дақ
• 77
ДОҲА, 28 август. /“Дунё” АА/. Қатарнинг “Al Jazeera” телеканали Ўзбекистонда ўтказилаётган “Ислом цивилизацияси маркази: янги нигоҳ, янги кашфиётлар” халқаро медиафорумига бағишланган мақола эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Al Jazeera”да чоп этилган материалда форумнинг асосий мақсади — ислом цивилизацияси меросини халқаро аудиторияга холис ва замонавий медиа воситалари орқали етказиш масалалари ёритилган.
Анжуманда ўнлаб мамлакатлардан 250 нафарга яқин журналист, олим ва тадқиқотчи иштирок этиб, ислом цивилизацияси меросини ёритишда замонавий медианинг ўрнини муҳокама қилган.
Хусусан, Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов ислом цивилизацияси мероси бутун инсониятнинг умумий бойлиги эканини таъкидлаб, уни жаҳон аудиториясига масъулият билан етказиш муҳимлигини қайд этган.
Шу ўринда, “Euronews” бош директори ва бош муҳаррири Клаус Штрунц Ўзбекистоннинг ислом меросини халқаро миқёсда тарғиб этишдаги ўрнини юқори баҳолаб, Марказий Осиё тарихи халқаро медиада ҳали етарлича ёритилмаётганини таъкидлаган.
Бундан ташқари, Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдуҳолиқов эса ислом меросини кенг тарғиб қилиш ва у билан боғлиқ стереотипларга қарши курашишда замонавий медиа имкониятларидан самарали фойдаланишга чақирган.
Форум доирасида Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўртасида ёш журналистлар учун қўшма дастурларни амалга ошириш бўйича келишув имзоланган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси