“Андижон полькаси” оммавий ижро бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

Июнь 25, 2026. 17:00 • 2 дақ

78

АНДИЖОН, 25 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбек миллий рақси “Андижон полькаси” энг оммавий ижро этилгани учун Гиннеснинг рекордлар китоби томонидан расман тан олинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Андижон вилояти ҳокимлигига таяниб.

Қайд этилишича, “Андижон – туркий дунёнинг маданий пойтахти – 2026” халқаро тадбири доирасида “Андижон полькаси” рақсини бир вақтнинг ўзида 20 минг нафар иштирокчи ижро этган.

Ижро якунлангач, “Guinness World Records” вакили тадбир барча халқаро талабларга жавоб берганини қайд этиб, рекорд ўрнатилганини тасдиқлади. Тантанали маросимда расмий сертификат Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга топширилди.

Шунингдек ўқинг

Вилоят ҳокими бу ютуқ нафақат Андижон, балки бутун ўзбек халқининг маданий меросига берилган эътироф эканини алоҳида таъкидлади.

“Андижон полькаси” тез суръати ва фаол ҳаракатлари билан машҳур бўлган ўзбек халқ рақсидир. Гарчи илгари асосан эркаклар томонидан ижро этилган бўлса-да, вақт ўтиши билан у аёллар орасида ҳам кенг тарқалди.

Аввалроқ андижонча девзира палови ҳам географик кўрсаткич мақомини олгани хабар қилинган эди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш