Ўзбекистонда ўтказилаётган Халқаро мақом санъати анжумани Хитой ОАВ нигоҳида

Июнь 25, 2026. 17:30 • 2 дақ

59
Ўзбекистонда ўтказилаётган Халқаро мақом санъати анжумани Хитой ОАВ нигоҳида

ПЕКИН, 25 июнь. /Дунё АА/. Хитойнинг нуфузли “Синьхуа” АА ва “Жэньминь жибао” нашрида Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган учинчи Халқаро мақом санъати анжуманига бағишланган мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.

Материалларда қайд этилишича, Наманган шаҳрида ЮНЕСКО ҳамда Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ICESCO) шафелигида учинчи Халқаро мақом санъати анжумани бўлиб ўтмоқда. Унда 83 мамлакат ва халқаро ташкилотлардан 230 нафардан зиёд вакил иштирок этмоқда.

Таъкидланишича, Президент Шавкат Мирзиёев ўз табригида санъат инсонлар қалбини боғлайдиган ва эзгуликка йўл очадиган маънавий кўприк эканини қайд этган. Шу маънода, Ўзбекистонда анъанага айланган ушбу анжуман мақом санъатининг умумбашарий аҳамиятини юксалтиришга хизмат қиладиган жаҳон майдонига айланиб бормоқда.

Шунингдек ўқинг

Анжуман доирасида 18 мамлакат ижрочилари ўртасида халқаро танлов бўлиб ўтмоқда. Дастурдан илмий-амалий тадбирлар ва ШҲТга аъзо давлатларнинг маданиятлараро мулоқот форуми ўрин олган. Мазкур маданий тадбир 2018 йилдан буён ҳар икки йилда ўтказиб келинмоқда.

“Мазкур анжуманнинг асосий мақсади ­мақом санъатини кенг оммалаштириш, асраб-авайлаш ва ривожлантириш, халқаро миқёсда маданий ва илмий-ижодий ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат”, дея хулоса қилган Хитой ОАВ.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш