Logo

Андижон вилояти ҳокими туркиялик тадбиркорлар иштирокидаги бизнес-форумда қатнашди

Январ 26, 2026. 17:48 • 33 сония

196
Андижон вилояти ҳокими туркиялик тадбиркорлар иштирокидаги бизнес-форумда қатнашди

ИСТАНБУЛ, 26 январь. /“Дунё” АА/. Истанбул шаҳрида туркиялик ишбилармонлар иштирокида ўтказилган бизнес-форумда Андижон вилояти ҳокими ҳам қатнашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

120 нафардан зиёд туркиялик ишбилармонлар иштирок этган бизнес-форумда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдурахмонов сўзга чиқиб, юртимизда, хусусан, Андижон вилоятида тадбиркорлар ва инвесторлар учун яратилган шарт-шароит ва имкониятлар хусусида тўхталиб ўтди.

Мазкур форум Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш ҳамда ўзаро манфаатли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида ташкил этилди.

Форум доирасида Андижон вилоятининг саноат, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, мебелсозлик ҳамда логистика соҳаларидаги инвестициявий салоҳияти намойиш этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo AA

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш