Logo

Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири ўтказилмоқда

Январ 22, 2026. 10:51 • 54 сония

784
Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири ўтказилмоқда

ТОШКEНТ, 22 январь. / “Дунё” АА/. Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, жорий йилнинг 15 январидан 28 февралига қадар мамлакатимизда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Аҳолини рўйхатга олиш бу – белгиланган санада аҳолининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий хусусиятларини белгиловчи шахсий маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашнинг даврий жараёни ҳисобланади. Ушбу жараён Ўзбекистоннинг бутун ҳудуди ёки унинг муайян ҳудудларида амалга оширилади.

Тадбирнинг асосий мақсади — мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш ҳамда Ўзбекистон аҳолиси таркибининг ҳолати ва ривожланиш динамикаси тўғрисида ишончли ва холис маълумотларни олишдан иборат.

Рўйхатга олиш жараёни икки босқичда ўтказилади:

15 январдан 31 январга қадар — census.stat.uz портали орқали OneID тизимидан фойдаланган ҳолда онлайн рўйхатдан ўтиш амалга оширилади (шу жумладан, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун ҳам).

4 февралдан 28 февралга қадар — “маҳалла еттилиги” аъзолари хонадонбай юриб, планшетлар ёрдамида рўйхатга олиш ишларини ташкил этади.

Шахсий маълумотларнинг махфийлиги қонун билан кафолатланади, анкеталардаги маълумотлар бошқа органларга берилмайди. Рўйхатга олиш дастури аҳолининг асосий ижтимоий-демографик кўрсаткичларини қамраб олади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш