Logo

Ўзбекистон ва Германия икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва эришилган келишувларни амалга ошириш ниятида

Январ 26, 2026. 19:06 • 37 сония

185
Ўзбекистон ва Германия икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва эришилган келишувларни амалга ошириш ниятида

ТОШКЕНТ, 26 январь. /“Дунё” АА/. Тошкентда Ўзбекистон ва Германия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг 20-раунди ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов ҳамда хориж томонига Германия ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича вакили Никлас Вагнер бошчилик қилди.

Томонлар олий даражада эришилган келишувларни пухта ва ўз вақтида амалга ошириш механизмларини, сиёсий-дипломатик муносабатларни ривожлантириш, савдо-инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, халқаро ташкилотлар доирасида мулоқотни чуқурлаштириш жараёни ва истиқболларини батафсил муҳокама қилди.

Сиёсий маслаҳатлашув якунлари бўйича икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва эришилган келишувларни сифатли бажариш зарурати таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo AA

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш