Logo

“Daily News Hungary”: Ўзбекистон дипломатларига экспорт ва инвестиция бўйича янги вазифалар юкланди

Январ 26, 2026. 19:00 • 42 сония

134
“Daily News Hungary”: Ўзбекистон дипломатларига экспорт ва инвестиция бўйича янги вазифалар юкланди

БУДАПЕШТ, 26 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ташқи ишлар вазирлиги ва хорижий дипломатик ваколатхоналар фаолиятини янгилашнинг асосий йўналишларини белгилаб берди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири “Daily News Hungary” нашрига таяниб.

Нашрда қайд этилишича, асосий эътибор ташқи сиёсий ишлар натижадорлигини ошириш ва иқтисодий дипломатияни кучайтиришга қаратилган.

“Устувор йўналишлар қаторида инвестициялар ва технологияларни жалб қилиш, экспорт бозорларини кенгайтириш, транспорт-логистика йўналишларини ривожлантириш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш ва қонуний меҳнат миграцияси учун шарт-шароитлар яратиш қайд этилган”, дея ёзилган мақолада.

Ўзбекистон фуқароларининг хориждаги ҳуқуқларини янада фаол ҳимоя қилиш, дипломатик ваколатхоналар фаолиятида расмиятчиликдан воз кечиш зарурлиги таъкидланди.

“Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, мамлакатнинг халқаро имижини илгари суриш, ташқи сиёсий концепцияни янгилаш ва амалий натижаларга эришишга йўналтирилган дипломатик корпусни шакллантириш бўйича вазифалар белгиланди” дейилади манбада.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo AA

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш