Logo

Покистон ОАВ: Ўзбекистонда ҳар йили Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий ҳисобот парламентга тақдим этилади

Март 11, 2026. 09:00 • 3 дақ

95
Покистон ОАВ: Ўзбекистонда ҳар йили Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий ҳисобот парламентга тақдим этилади
Покистон ОАВ: Ўзбекистонда ҳар йили Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий ҳисобот парламентга тақдим этилади
Покистон ОАВ: Ўзбекистонда ҳар йили Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий ҳисобот парламентга тақдим этилади
Покистон ОАВ: Ўзбекистонда ҳар йили Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий ҳисобот парламентга тақдим этилади

ИСЛОМОБОД, 11 март. /“Дунё” АА/. Покистоннинг «Daily Independent» ва «Islamabad Post» газеталари, шунингдек, «World News Pakistan», «The Diplomatic Insight», «The World News» ва «Infora News» электрон нашрларида «Ўзбекистоннинг ривожланаётган коррупцияга қарши курашиш модели: ҳуқуқий ислоҳотдан тизимли ўзгаришгача» сарлавҳали мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

«Сўнгги бир неча йил ичида коррупцияга қарши курашиш Ўзбекистон давлат сиёсати ва ислоҳотлар кун тартибининг асосий устунларидан бирига айланди, – дейилган мақола муқаддимасида. – Илк босқичда қонунчиликни модернизация қилишдан бошланган жараён аста-секин институтлар, бошқарув амалиётлари ва давлат бошқаруви тизимларини қамраб олган кенг кўламли трансформацияга айланди».

Нашрларда таъкидланишича, бугунги кунда Ўзбекистон ҳуқуқий ислоҳотлар, рақамли бошқарув, жамоатчилик ҳисобдорлиги ва халқаро ҳамкорликни ўзаро уйғунлаштирган, тартибга солинган ва тобора институционаллашиб бораётган коррупцияга қарши курашиш моделини шакллантирмоқда.

Муҳим босқичлардан бири сифатида 2017 йилда «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши қайд этилган. Шундан буён коррупцияга қарши курашга оид 30 дан ортиқ қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, мамлакатнинг ҳуқуқий асоси сезиларли даражада мустаҳкамланди.

«Ўзбекистон ёндашувининг ўзига хос жиҳатларидан бири – давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида инсон омили ва субъектив қарор қабул қилиш имкониятларини камайтириш мақсадида рақамли трансформациядан фойдаланишдир. Шунингдек, шаффофликни таъминлаш ҳам рақамли воситалар орқали институционаллаштирилди», – деб таъкидланган материалларда.

Читайте также

Покистон ОАВ ёзишича, 2020 йилда Ўзбекистонда Президентга бевосита ҳисобдор бўлган ҳамда парламент олдида масъул ҳисобланган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди. Шунингдек, миллий ва ҳудудий даражада коррупцияга қарши курашиш кенгашлари, парламентда эса махсус қўмиталар шакллантирилди. Ҳозирги кунда ҳар йили Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий ҳисобот парламентга тақдим этилмоқда. Бу эса эришилган натижаларни баҳолаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва сиёсий ҳисобдорликни таъминлаш учун расмий механизм яратди.

«Барқарор коррупцияга қарши курашиш тизими фақат давлат институтларигагина таяна олмайди, – дейилади мақолаларда. – Шуни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон фуқаролик жамияти институтлари, мустақил экспертлар ва суриштирувчи журналистларни ҳалоллик экотизимининг муҳим иштирокчилари сифатида қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Айниқса, жавобгарликни таъминлашда оммавий ахборот воситалари ва суриштирувчи журналистиканинг ўрни муҳим аҳамият касб этмоқда».

Покистоннинг босма ва электрон нашрлари, шунингдек, Ўзбекистон коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ҳам сезиларли даражада кенгайтиргани ва чуқурлаштирганини эътироф этган.

Мақолалар якунида таъкидланишича, «Ўзбекистондаги коррупцияга қарши курашиш ислоҳотлари қисқа муддатли кампания сифатида эмас, балки бошқарув маданиятининг тизимли ўзгариши сифатида қаралмоқда. Албатта, ҳар қандай тузилмавий ислоҳот жараёнида бўлгани каби, муайян қийинчиликлар сақланиб қолмоқда. Бироқ мамлакат тараққиёт йўли декларатив баёнотлардан амалий ва институционал механизмларга ўтишни яққол намоён этмоқда».

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш