Logo

Бўлажак бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми Миср ОАВ нигоҳида

Март 07, 2026. 13:30 • 2 дақ

77
Бўлажак бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми Миср ОАВ нигоҳида

ҚОҲИРА, 7 март. /“Дунё” АА/. Мисрнинг “Сада ал-Балад” газетасида Ўзбекистон элчиси Мансурбек Қиличевнинг интервьюсига бағишланган мақола чоп этилди деб хабар бермоқда “Дунё” мухбири.

Мақолада элчи жорий йилнинг 16–19 июнь кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтадиган бешинчи юбилей Тошкент халқаро инвестиция форумининг аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтади.

Унинг сўзларига кўра, Тошкент халқаро инвестиция форуми амалий ечимлар майдони сифатида ўз ўрнини мустаҳкамлаб келмоқда. Хусусан, форум доирасида компаниялар ва ҳукуматлар ўртасида юзлаб учрашувлар ташкил этилган, саноат кўргазмалари ўтказилган, шунингдек, қатор аниқ инвестиция лойиҳалари ишга туширилган.

Читайте также

Бундан ташқари, мақолада дипломат ҳар йили ўтказиладиган ушбу форум эришилган натижаларни янада мустаҳкамлаш ва халқаро инвестициявий мулоқотни янги босқичга олиб чиқишга қаратилганини алоҳида эътироф этади.

Шунингдек, элчининг таъкидлашича, форум 2025 йилда ўтказилган Тошкент халқаро инвестиция форумининг кучли натижаларига таянади. Унда 97 мамлакатдан 8000 дан ортиқ иштирокчи, жумладан қарийб 3000 нафар хорижий меҳмон қатнашган. Дастур доирасида 150 дан ортиқ халқаро маърузачилар иштирокида 36 та муҳокама сессияси бўлиб ўтган ҳамда умумий қиймати 30,5 миллиард доллардан ортиқ инвестиция битимлари ва савдо шартномалари имзоланган.

Мазкур форум Марказий Осиёдаги етакчи инвестиция платформаларидан бири бўлиб, инвесторлар, ҳукумат вакиллари, халқаро молия институтлари ҳамда жаҳон бизнеси етакчиларини бирлаштиради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш