Айман Сафодий: Ўзбекистон Президентини Иорданияда қабул қилиш шарафига эга бўлишни интиқлик билан кутмоқдамиз

Июль 06, 2026. 20:30 • 2 дақ

7
Айман Сафодий: Ўзбекистон Президентини Иорданияда қабул қилиш шарафига эга бўлишни интиқлик билан кутмоқдамиз

ТОШКЕНТ, 6 июль. /“Дунё” АА/. Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар ва муҳожирлар масалалари бўйича вазири Айман Ҳусайн Сафадий “Дунё” АА мухбирига интервью берди.

– Мен учун Ўзбекистонда меҳмон бўлиш катта шараф. Бизнинг ташрифимиз ўтган йили Подшоҳ Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Ҳазрати Олийларининг Ўзбекистонга амалга оширган тарихий ташрифи, шунингдек, у кишининг Президент Жаноби Олийлари билан ўтказган самарали музокаралари ва сермаҳсул учрашувларида эришилган натижаларнинг мантиқий давомидир.

Мамлакатларимиз биродар давлатлардир. Биз ҳамкорликнинг бой тарихига эгамиз ва келгусида ўзаро манфаатли алоқаларимизни янада юксак босқичга олиб чиқиш устида биргаликда ишлаяпмиз.

Ўзбекистон Президент Жаноби Олийлари раҳнамолигида улкан тараққиётга эришаётган буюк мамлакатдир. Гўзал Ислом цивилизацияси маркази бизда мамлакатнинг бой тарихи ва бебаҳо меросини акс эттирувчи маърифатпарварлик руҳини янада теран ҳис этиш имконини берди. Иншааллоҳ, ана шу мустаҳкам пойдевор устида бунёд этилаётган келажак ҳам шундай буюк бўлади.

Иордания ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар ҳамкорликни кенгайтириш йўлида жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Аввал ҳам таъкидлаганимдек, Подшоҳ Ҳазрати Олийларининг Ўзбекистонга ташрифи ва у кишининг Президент Жаноби Олийлари билан ўтказган учрашувлари ҳақиқатан ҳам тарихий аҳамиятга эга бўлди.

Шунингдек ўқинг

Биз иқтисодиёт, маданият, туризм, мудофаа ҳамда бошқа кўплаб соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ йўналишларни белгилаб берувчи “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқдик. Бугун бу борада сезиларли натижаларни кўряпмиз.

Албатта, яқин келажакда Ўзбекистон Президентини Аммон шаҳрида қабул қилиш шарафига эга бўлишни интиқлик билан кутмоқдамиз. Бўлажак ташриф муносабатларимизда эришилган улкан тараққиётни янада мустаҳкамлаш ва янги босқичга олиб чиқиш имконини беради.

Бизда ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича аниқ тасаввур ва ёндашув мавжуд. Мамлакатларимиз ўртасида аллақачон мустаҳкам ва самарали ҳамкорлик шаклланган, бироқ ҳар икки халқ манфаати йўлида янада кўпроқ ишларни амалга ошириш мумкинлигига ишонамиз.

Шу боис, биз тўғри йўлдамиз ва келгусида ҳамкорлигимиз янада кенгайишига ишончим комил.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш