7 июль куни “Тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли” номли I Халқаро ислом цивилизацияси форуми бошланади

Июль 06, 2026. 19:33 • 3 дақ

40

ТОШКЕНТ, 6 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида 7–11 июль кунлари Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида бўлиб ўтадиган “Тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли” номли I Халқаро ислом цивилизацияси форумига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Форум Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан Дин ишлари бўйича қўмита, Имом Мотуридий, Имом ал-Бухорий ва Имом ат-Термизий номидаги халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Халқаро ислом академияси ҳамда Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом олами ташкилоти (ICESCO) билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Мазкур нуфузли тадбир Ўзбекистон Президентининг 2017 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурган ташаббуслари ижроси доирасида ўтказилмоқда. Бу ташаббуслар ислом цивилизациясининг илмий-маънавий меросини ўрганиш ва оммалаштириш, буюк алломалар меросини асраб-авайлаш, маърифат ва диний бағрикенглик тамойилларини илгари суришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Анжуманда 50 дан ортиқ давлатдан 300 нафарга яқин хорижий меҳмон иштирок этиши кутилмоқда. Улар орасида давлат ва жамоат арбоблари, вазирлар, муфтийлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, академиклар, таниқли исломшунослар, қўлёзма мерос бўйича мутахассислар, музейлар, кутубхоналар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари бор.

Очилиш маросими Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтади.

Тадбирда ICESCO Бош директори Салим ал-Малик, IRCICA Бош директори Маҳмуд Эрол Қилич, ТУРКСОЙ Бош котиби Султон Раев, Халқаро туркий академия президенти Шоҳин Мустафоев, шунингдек, Ўзбекистон ва хорижий давлатлардан халқаро ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва жамоат арбоблари иштирок этиши кўзда тутилган.

Шунингдек ўқинг

Форум ўз миқёсига кўра минтақадаги энг йирик халқаро илмий тадбирлардан бирига айланади. Унинг дастури 4 та халқаро конференция, 10 та ялпи мажлис, 15 та пленар сессия ва 6 та шўба йиғилишини ўз ичига олади.

Иштирокчиларнинг диққат марказида ислом цивилизацияси тарихи, ҳадисшунослик, калом илми, қўлёзма меросни ўрганиш, археология, музейшунослик, маданий меросни сақлаш, рақамлаштириш, маданий дипломатия ҳамда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотлар масалалари бўлади.

Дастурдан ICESCO, IRCICA ва бошқа хорижий ҳамкорлар билан биргаликда тайёрланган янги илмий нашрлар ҳамда қўшма халқаро лойиҳалар тақдимотлари алоҳида ўрин олган. Форум доирасида келгуси ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, меморандум ва битимларни имзолаш режалаштирилган.

Самарқанд ва Термиз шаҳарларида Имом ал-Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом ат-Термизий меросига бағишланган халқаро илмий анжуманлар форумнинг муҳим қисми саналади. Уларда ислом илмини ривожлантириш, қўлёзма манбаларни ўрганиш, ҳадисшунослик методикаси ҳамда буюк алломаларнинг интеллектуал меросини замонавий талқин этиш масалалари кўриб чиқилади.

Халқаро ислом цивилизацияси форумининг ўтказилиши Ўзбекистоннинг илмий-маърифий ҳаётида муҳим воқеа бўлиб, у халқаро гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда ислом цивилизациясининг бой маданий-маънавий меросини янада кенг тарғиб қилишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш