Қорақалпоғистон делегацияси Покистон ирригация соҳаси тажрибасини ўрганди

Июль 06, 2026. 20:00 • 2 дақ

31
Қорақалпоғистон делегацияси Покистон ирригация соҳаси тажрибасини ўрганди

ЛАҲОР, 6 июль. /“Дунё” АА/. Лаҳор шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси Фарҳод Эрманов, Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев ва Покистоннинг Панжоб провинцияси Ирригация департаменти раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот давомида Қорақалпоғистон ва Панжоб провинцияси ўртасида ирригация соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, сув ресурсларини самарали бошқариш ҳамда сувдан оқилона фойдаланиш бўйича ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Покистон томони мамлакатда амал қилаётган ирригация тизими, замонавий суғориш инфратузилмаси, сув ресурсларини бошқариш механизмлари ҳамда сув тежамкорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Қорақалпоғистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш ва ирригация инфратузилмасини такомиллаштиришда Покистон, хусусан, Панжоб провинциясининг илғор тажрибасини ўрганиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Томонлар ирригация соҳасида ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни изчил ривожлантириш, илғор тажрибаларни алмашиш, соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш ва икки ҳудуд ўртасида институционал ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим эканини қайд этди.

Шунингдек ўқинг

Учрашув давомида Қорақалпоғистон ва Панжоб провинцияси ўртасида ирригация соҳасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, мазкур йўналишда қўшма ишчи гуруҳ ташкил этишга келишиб олинди

Мазкур келишувлар Қорақалпоғистонда сув ресурсларини самарали бошқариш, замонавий ирригация технологияларини жорий этиш ва икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш