Бахтиёр Саидов ва Марко Рубио Самарқандда “Ўзбекистон ва АҚШ: асрлар ва қитъалар оша муштарак тарих” кўргазмасига ташриф буюрди
Октябрь 19, 2026. 14:15 • 2 дақ
• 40ТОШКЕНТ, 19 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Бахтиёр Саидов ва Марко Рубио бугун Самарқандда “Ўзбекистон ва АҚШ: асрлар ва қитъалар оша муштарак тарих” кўргазмасига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“АҚШ Давлат котиби жаноб Марко Рубио билан биргаликда “С5+1” вазирлар учрашуви доирасида ташкил этилган “Ўзбекистон ва АҚШ: асрлар ва қитъалар оша муштарак тарих” кўргазмасида иштирок этдик, – деб ёзди Бахтиёр Саидов ўзининг telegram-каналида. – Халқларимиз ўртасидаги илмий ва маданий алоқаларнинг бой тарихини ёритувчи ушбу кўргазмада Аҳмад ал-Фарғонийнинг илмий мероси, Эдгар Аллан Понинг Амир Темурга бағишланган шеърий тўплами, америкалик саёҳатчиларнинг ўлкамиз ҳақидаги асарлари ва бошқа бебаҳо мерос намуналари ўрин олган.
Шунингдек, 1973 йилда йўлга қўйилган Тошкент–Сиетл биродарлик алоқаларига оид материаллар халқларимиз ўртасидаги дўстликнинг тарихий илдизларини яна бир бор намоён этди.
Муштарак тарихимизни чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш халқларимиз ўртасидаги ўзаро англашувни мустаҳкамлаб, илм-фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлигимиз учун янги имкониятлар очади”.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




