Бахтиёр Саидов: ФАО билан ҳамкорлигимиз йилдан-йилга янги мазмун касб этмоқда

Октябрь 05, 2026. 20:54 • 1 дақ

• 86
Бахтиёр Саидов: ФАО билан ҳамкорлигимиз йилдан-йилга янги мазмун касб этмоқда

ТОШКЕНТ, 5 октябрь. / “Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори Цюй Дунюй билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Бугун БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори жаноб Цюй Дунюйни Ўзбекистонда кўришдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мамлакатимиз БМТ ва унинг ихтисослашган тузилмалари билан кенг кўламли ҳамкорлик дастурига эга. Бу яқин ва ишончли муносабатлар барча устувор йўналишларда изчил ривожланиб, юқори суръатларни намоён этмоқда.

ФАО билан ўзаро ҳамкорлигимиз ҳам йилдан-йилга янги мазмун билан бойиб бормоқда. Учрашувимизда Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдик”.

Шунингдек ўқинг

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш