Британия таълим муассасаси Ўзбекистондаги оромгоҳга компьютер техникаларини тақдим этди

Июль 07, 2026. 16:30 • 2 дақ

57
Британия таълим муассасаси Ўзбекистондаги оромгоҳга компьютер техникаларини тақдим этди

ЛОНДОН, 7 июль. /“Дунё” АА/. Буюк Британиянинг “MBF Academy” муассасаси томонидан Шаҳрисабз туманидаги “Зиё чашмалари” болалар оромгоҳига замонавий компьютер техникалари тақдим этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида ташкил этилган ушбу хайрли иш ижтимоий ҳамкорлик ва халқаро таълим алоқаларини ривожлантириш мақсадида амалга оширилди.

Мазкур ташаббус ёш авлоднинг рақамли билим ва кўникмаларини ошириш, улар учун замонавий таълим муҳитини шакллантириш ҳамда ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

Шунингдек ўқинг

Тақдим этилган компьютер жиҳозлари оромгоҳда ташкил этиладиган IT машғулотлари, ахборот технологиялари тўгараклари, интерактив дарслар ва турли танловларни юқори савияда ўтказишга хизмат қилади. Бу болаларнинг АКТ йўналишидаги билимини ошириш, дастурлаш, рақамли технологиялар ва интернетдан хавфсиз фойдаланиш бўйича салоҳиятини бойитишга ёрдам беради.

“MBF Academy” Буюк Британияда рўйхатдан ўтган хусусий таълим муассасаси бўлиб, халқаро таълим, илмий ҳамкорлик, талабалар, олимлар, университетлар ва турли соҳалар мутахассислари учун халқаро малака ошириш дастурларини ишлаб чиқади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш