Оқтовда Ўзбекистоннинг тиббий туризм салоҳиятига бағишланган “Инфотур” ташкил этилди

Июль 07, 2026. 16:00 • 2 дақ

54
Оқтовда Ўзбекистоннинг тиббий туризм салоҳиятига бағишланган “Инфотур” ташкил этилди

ОҚТОВ, 7 июль. /“Дунё” АА/. Жорий йилнинг 5-6 июль кунлари Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда “AKFA Medline” клиникаси билан ҳамкорликда Ғарбий Қозоғистон вилоятларининг йирик туроператорлари учун “Инфотур” ташкил этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Оқтов маҳаллий туристик бозорининг етакчи вакиллари, хусусан, “GO TRAVEL PRO”, “TRAVEL TOP”, “Sanrise”, “Kumis Jebe”, “Khan-Turan Travel”, “Easy Travel”, “Clover Tour” ва “Aliance Tour” каби йирик сайёҳлик компаниялари раҳбарлари ва масъул вакиллари иштирок этдилар.

Шунингдек ўқинг

“Инфотур” доирасида қозоғистонлик ҳамкорларга Ўзбекистонда тиббий туризм соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва янгиликлар, юртимизда даволаш самарадорлигини ошириш борасида яратилган замонавий шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, “AKFA Medline” клиникасида қўлланилаётган энг сўнгги русумдаги тиббиёт ускуналари, инновацион диагностика усуллари ва роботлашган жарроҳлик тизимлари имкониятларига бағишланган тақдимот хорижлик туроператорларда катта қизиқиш уйғотди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида тиббий туризм йўналишидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, икки мамлакат фуқаролари учун сифатли соғломлаштириш хизматларини назарда тутувчи қўшма туристик ташаббус ва пакетларни амалга ошириш борасида муҳим келишувларга эришдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш