Logo

Дипломатларимиз Исроил ижтимоий тармоқларида шов-шув кўтарган юртдошимиз билан суҳбатлашди

Март 05, 2026. 18:25 • 2 дақ

66
Дипломатларимиз Исроил ижтимоий тармоқларида шов-шув кўтарган юртдошимиз билан суҳбатлашди

ТЕЛЬ-АВИВ, 5 март. /“Дунё” АА/. Сўнгги кунларда Исроилда бўлиб турган юртдошимиз томонидан ушбу давлат билан боғлиқ ножоиз сўзлари ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Маълум бўлишича, шу йил 28 февраль куни Ўзбекистон фуқароси Н.Х. Исроилда ракета ҳужумидан сиреналар янграган пайтда “TikTok” ижтимоий тармоғига видео жойлаштирган. Унинг ушбу видеода айтган ножоиз сўзлари кейинчалик Исроил ижтимоий тармоқлари сегментида кенг тарқалиб, маҳаллий жамоатчилик орасида катта норозиликка сабаб бўлган. Бу видеони кўрган Исроил фуқароси А.Х. мазкур ҳолат юзасидан полиция органларига мурожаат қилган.

Мамлакатимизнинг Исроилдаги элчихонаси консуллик бўлими ходимлари вазиятдан хабар топиши билан Ўзбекистон фуқароси Н.Х. билан тезкор тарзда боғланган. Дипломатларимиз ҳамюртимиз билан бўлиб ўтган ҳолат бўйича суҳбат ўтказган. Шу билан бирга, Исроил фуқароси А.Х. билан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилган.

Айни пайтда ватандошимиз хавфсиз шароитда бўлиб, ушбу масала элчихонанинг назоратида турибди.

Шу муносабат билан, юртимизнинг Исроилдаги элчихонаси ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан қуйидагиларга амал қилиш сўрайди:

Читайте также

·  маҳаллий қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиш;

·  ўз хатти-ҳаракатларида эҳтиёткор бўлиш ҳамда турли провокациялардан тийилиш;

·  ракета ҳужумлари пайтида Исроил Фронт орти қўмондонлиги томонидан бериладиган барча хавфсизлик тавсияларини сўзсиз бажариш.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш